Линклар

logo-print

Туркия парламенти конституцияга ўзгартиш киритиш таклифини ёқлади.


Туркия парламенти аъзолари мамлакат президенти халқ томонидан сайланиши тўғрисида конституцияга ўзгартириш киритиш таклифини ёқлаб овоз берди. 550 ўринли парламентнинг 367 депутати бу таклифни қўллаб-қувватлади. Туркия мухолифати ташқи ишлар вазири Абдулла Гулнинг президент этиб сайланишини бойкот қилгандан сўнг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси бир қанча ислоҳотлар таклифини парламентга тақдим этган эди. Куни-кеча Туркия парламенти мамлакатга янги президент сайлаш жараёнини расман тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG