Линклар

logo-print

Сибирда уранни бойитиш маркази очилади.


Қозоғистон ва Россия биргаликда Сибирда уранни бойитиш маркази очиш тўғрисидаги битимга имзо чекди. Мазкур битим Остонада Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев учрашувидан сўнг имзоланди. Қурилажак марказдан нафақат Россия, балки ядровий энергияни тинч мақсадда ишлатишни режалаштираётган хорижий давлатлар ҳам фойдаланиши мумкин ва айрим давлатларга ўз ҳудудида уранни бойитиш марказлари қуришга ҳожат қолмайди. Президентлар учрашуви чоғида В.Путин Россия Қозоғистонда атом энергияси заводи қурилишига кўмак беришга тайёр эканини маълум қилди. Н.Назарбоев эса Қозоғистон ўз нефтини Россия орқали транзит қилишга содиқ қолишини билдирди.
“Қозоғистон ўз нефтининг ҳаммаси бўлмаса ҳам асосий қисми Россия ҳудуди орқали ташилишини ёқлайди”, - деди Н.Назарбоев.
Икки президент Остонадан Туркманистон пойтахти Ашхободга жўнаб кетди.
XS
SM
MD
LG