Линклар

logo-print

Гулбаҳор Тўраеванинг қамоқ муддати узайтирилди.


7 май куни Андижон вилояти суди айни пайтда қамоқ жазосини ўтаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевага қўшимча жазо белгилади.
“Мен унинг турмуш ўртоғи билан кеча гаплашдим. У душанба куни Гулбаҳорга 5 йилу 8 ой қўшиб берилганини айтди”, - деди “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Тошкент ваколатхонаси раҳбари Андреа Берг.
24 апрель куни ўтказилган биринчи суд Г.Тўраевани конституциявий тузумга тажовуз, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатишда айбдор топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар Г.Тўраева ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти, хусусан, Андижон воқеаси қурбонлари сони ҳақида илк бор ташқи дунёга хабар бергани учун жазога тортилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG