Линклар

logo-print

“ЮКОС”нинг бош офиси сотилди.


Россиянинг банкротга учраган энг йирик “ЮКОС” компаниясига қарашли 22 қаватли офис кимошди савдосида сотилди. Хабарларга кўра, “ЮКОС” офисини унча таниқли бўлмаган “Прана” компанияси тўрт миллиард АҚШ долларига сотиб олган. “Прана” компанияси савдода кимнинг номидан қатнашгани ҳозирча ошкор қилинмади. Кимошди савдосида давлатга қарашли “Роснефть” компанияси ҳам иштирок этди. Куни-кеча айнан “Роснефть” “ЮКОС”нинг нефть қазиб чиқариш ва қайта ишлаш активларидан бир қисмини олти миллиард долларга сотиб олган эди.
XS
SM
MD
LG