Линклар

Самара шаҳри милицияси россиялик бир гуруҳ журналистлар ҳибсга олди.


Милиция ходимларининг билдиришича, “Коммерсант” нашри ва “Рен-ТВ” журналистлари бир неча соат давомида ИИБда ушлаб турилган. Хабарларга кўра, ушланган журналистлар Самарага мухолифатнинг 18 майга режалаштирилган “Норозилар намойиши”га тайёргарлик жараёнини ёритиш учун келган. Айнан 18 май куни бу ерда Россия ва ЕИ расмийлари анжумани бўлиб ўтади. Ўтган ойда милиция ходимлари Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги “Норозилар намойиши”ни куч билан тарқатиб юбориб, 200га яқин кишини ҳибсга олган эди.
XS
SM
MD
LG