Линклар

Эрон БМТ кузатувчиларига қаршилик қилмаётганини билдирди.


Расмий Теҳрон Эрон ўз ядровий иншоотларига БМТ текширувчилари келишига тўсиқлик қилаётгани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этди. Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Али Асқар Султаниёҳнинг билдиришича, БМТ кузатувчиларининг Эронга боришига ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмас. Эрон вакилининг баёноти айрим дипломатларнинг расмий Теҳрон БМТ инспекторларига ўз ҳудудига киришга тўсиқлик қилаётгани ҳақидаги гапларига жавоб тариқасида янгради. БМТ инспекторлари Эроннинг ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилгани ҳақида билдириб келаётган иддаолари қанчалик ростлигини текширишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG