Линклар

Эрон ва КХДР ўзаро ҳамкорликни ривожлантирмоқчи.


Эрон ва Шимолий Корея ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида келишиб олди. Эрон ахборот агенликларининг маълум қилишича, 10 май куни Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Йонг Ил билан музокара ўтказган. Учрашувда М.Мутаққий Эроннинг Шимолий Корея билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш таклифларини илгари сурган. Музокаралар якунида икки давлат ҳамкорлигига оид битим имзолангани айтилмоқда. Шунингдек, томонлар халқаро майдондаги вазиятни муҳокама этиш мақсадида ҳар икки йилда бир марта ишчи гуруҳ мажлисини ўтказишга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG