Линклар

Гордон Браун бош вазирлик сари навбатдаги қадамини ташлади.


Буюк Британия молия вазири Гордон Браун Лейбористлар партияси раиси ва мамлакат бош вазир лавозимларига ўз номзодини расман илгари сурди. Истеъфога чиқаётган Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Г.Браун номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Лейбористлар партияси раҳбарлиги ва бош вазир лавозимига Гордон Браун номзодини тўлиқ қўллаб-қувватлашимни мамнуният билан айтаман. Фикримча, унда партияга раҳбарлик қилиш ва бош вазир лавозимида фаолият юритиш учун зарур барча қобилият мавжуд. У ноёб талант соҳибидир”, - деди Тони Блэр.
Куни-кеча Тони Блэр 27 июнь куни истеъфога чиқишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG