Линклар

Толиблар Франция фуқаросини озод қилди.


“Толибон” жангарилари бир ой давомида тутқинликда бўлган Халқаро қизил хоч жамияти ходими, Франция фуқароси Эрик Дамфревилни озод этди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати матбуот котиби қори Юсуф Аҳмадий “Озодлик” радиосига маълум қилди. Халқаро қизил хоч ташкилоти ҳам ўз ходими озод этилганини расман тасдиқлади. Эрик Дамфревил, бир франциялик аёл ва афғонистонлик уч фуқаро ўтган ойда жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Франциялик аёл икки ҳафта муқаддам озод этилди, бироқ уч афғоннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG