Линклар

НАТО тинч аҳоли ўлдирилганини тан олди.


НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Дан Макниел мамлакат жанубида АҚШ ҳарбийлари ва “Толибон” жангарилари ўртасидаги жангда тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлганини расман тан олди. Генералнинг билдиришича, айни пайтда АҚШ ва Афғонистон расмийлари биргаликда 8 майда Ҳилманд вилоятининг Сангин туманида юз берган мазкур воқеа юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда. Ҳилманд вилояти ҳокими Асадулло Вафонинг айтишича, халқаро кучлар амалга оширган ҳаво ҳужуми чоғида ўнга яқин жангаридан ташқари 21 фуқаро, жумладан, аёллар ва ёш болалар қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG