Линклар

Москвада спиртдан заҳарланган муҳожирлар вафот этди.


Москвада метанол спиртидан заҳарланиш оқибатида икки муҳожир ишчи вафот этди, ўн бир нафари шифохонага ётқизилди. Россия ахборот агенликлари хабарига кўра, шифохонага ётқизилган шахслар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир. Улар Москванинг ҳарбий ўқув юртларидан бирида ишлаб, ўша ернинг ўзида истиқомат қилган. Айни пайтда мазкур воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG