Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:28

Пикетлар душанба куни ҳам давом этади


Европанинг кўпгина йирик шаҳарларида бўлиб ўтаётгани каби Женевада ҳам ўзбекистонлик бир гуруҳ мухолифат вакиллари ва андижонлик қочқинлар БМТ биносини пикет қилди.

Улар Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказилишини талаб қилиш билан бирга Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган юзлаб сиёсий маҳбус аҳволига халқаро жамоатчилик эътиборини қаратишга ҳаракат қилди. Айни вақтда ташкилотчилар БМТнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига масъул расмийлари билан учрашувлар ўтказиш ниятида.

“2005 йилдан бери ўтказиб келаётган акцияларимизни бу йил бир неча кун давом эттирамиз. Талабимиз нафақат халқаро текширув ўтказиш, балки Андижон воқеаларидан сўнг мамлакатда ўта ёмонлашган инсон ҳуқуқлари масаласини БМТнинг Ўзбекистонга масъул расмийлари билан муҳокама этиш бўлди. Ҳозирча бу учрашувларнинг бир қисмини ўтказдик. Яна бир қисми душанба куни бўлади”, - деди пикет ташкилотчиларидан бири, ўзбекистонлик мухолифат аъзоси Сафар Бекжон.

С.Бекжон сўзларига кўра, бу учрашувда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини кузатишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорига оид саволлар ҳам ўртага ташланади.

“Душанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий коммисари Луиз Арбур билан учрашмоқчимиз. Ҳозирча бу талабимиз амалга ошадиган бўлиб турибди. У билан учрашувда андижонлик қочинлар ҳам иштирок этади. Бу биз учун муҳим ва унда Андижон воқеаларидан сўнг ноҳақ қамоққа ташланган юзлаб оддий ва сиёсий маҳбуслар масаласини кўтармоқчимиз, ўзимизда мавжуд ҳужжатларни Луиз Арбур хонимга тақдим қилмоқчимиз”, - деди С.Бекжон.
XS
SM
MD
LG