Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:21

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси пикет қилинди


12 май куни Россиядаги бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари ва Россиядан бошпана қидирган ўзбекистонлик сиёсий қочқинлар Андижон воқеаларининг икки йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасини пикет қилди.

Пикетчиларнинг асосий талаби Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказиш ва бу борада Ўзбекистон ҳукуматига босимни кучайтириш бўлди.

“15га яқин одам қўлимизда плакат ва Андижон воқеалари тасвирланган суратлар билан элчихонани пикет қилдик. Атрофимизда томошабинлар кўп бўлди ва шу жумладан, элчихона ҳам фақат томошабин вазифасини ўтади, холос. Элчихона томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмади. Аксинча, элчихона ходимлари чиқиб, пикетни видеотасвирга олди ва бизга хайрихоҳ бўламан, деб келган ўзбекистонликларни кузатиб турди”, - деди пикет ташкилотчиларидан бири, Россияда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Баҳром Ҳамроев.

Россияга Ўзбекистондан оддий тирикчилик учун келганлардан ташқари ўз юртида турли мотивлар билан айбланган ва ноҳақ жазодан қўрқиб Россияга қочиб борган, у ердан бошпана қидирган сиёсий қочқинлар ҳам бор.

Б.Ҳамроев сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги Андижон воқеаларнинг икки йиллиги муносабати билан ўтказилган пикет талабини қувватлайди.

“Аммо Россиядаги бугунги аҳвол ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун ҳам, сиёсий қочқинлар учун ҳам анча хавфли. Бир неча сиёсий қочқиннинг яширинча равишда Ўзбекистонга бериб юборилганига гувоҳ бўлдик. Шу боис, ўзбекистонликлар бизнинг ҳаракатимизга қўшила олмади ва биз ҳам уларни жалб қилмадик. Лекин уларнинг айримлари бизга пикетни уюштиришга зимдан ёрдам берди, хайрихоҳлигини билдириб турди”, - деди Б.Ҳамроев.
XS
SM
MD
LG