Линклар

Жангарилар қувиб чиқарилди


НАТО бошчилигидаги коалиция кучлари ва Афғонистон ҳарбийлари Ҳилманд вилоятининг Нори Сарой туманидан “Толибон” жангариларини қувиб чиқарди.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, бир ҳафта давом этган тўқнашувларда 70га яқин жангари йўқ қилинган. Эндиликда Нори Сарой тўлиқ ҳукумат кучлари назоратига ўтган.

НАТОнинг Афғонистондаги вакиллари ҳозирча бу хабарни тасдиқлагани йўқ.

Нори Сарой яқинда АҚШ қўшинлари ҳаво зарбаси чоғида 30га яқин тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган Сангин туманига яқин жойлашган.
XS
SM
MD
LG