Линклар

Вазир истеъфога чиқарилди


Афғонистон парламенти мамлакат ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спантани истеъфога чиқарди.

Вазир афғон қочқинлари Эрон томонидан мажбуран депортация қилиниши олдини ололмагани сабабли депутатларнинг ғазабига гирифтор бўлди.

Дадфар Спанта айни масала муносабати билан ишдан бўшатилган иккинчи вазирдир. 10 май куни Афғонистон парламенти қочқинлар масалалари бўйича вазир Устод Акбарни ҳам истеъфога чиқарган эди.

Ўтган бир ой мобайнида Эрон 50 мингга яқин афғонистонлик қочқинни юз юртига мажбуран депортация қилди.

Афғонистонда қочқинлар учун шароитлар йўқлиги боис, расмий Кобул Эрондан уларни депортация қилмасликни сўраб келмоқда.
XS
SM
MD
LG