Линклар

logo-print

Измир бозорида бомба портлади


Туркиянинг Измир шаҳри бозорларидан бирида қўлбола бомба портлатилиши оқибатида камида 15 киши жароҳатланди.

Хабарларга кўра, жароҳат олганлардан икки нафари оғир аҳволда. Полиция мазкур воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Якшанба куни Измирда Туркиянинг дунёвий давлат бўлиши тарафдорлари мамлакатдаги ҳукмрон исломий партия вакили Абдулла Гулнинг президент этиб сайланишига қарши норозилик намойиши ўтказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG