Линклар

Карачидаги тўқнашувлар


Покистоннинг Карачи шаҳрида турли сиёсий гуруҳлар тарафдорлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Хабарларга кўра, президент Парвез Мушарраф томонидан март ойида истеъфога чиқарилган мамлакат бош прокурори Ифтихор Муҳаммад Чаудри тарафдорлари Карачидаги йирик намойиш ўтказишни режалаштирган. Президент тарафдорлари ҳам бу ерда намойиш ўтказиши кутиляпти.

Чаудри мансабини суиистеъмол қилганликда айбланиб ўз вазифасидан озод қилинган эди. Унинг ишдан бўшатилиши мамлакатда сиёсий бўҳрон авж олишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG