Линклар

Арманистонда парламент сайлови бўлиб ўтди


Сайловда бош вазир Серж Саркисян бошчилигидаги Республикачилар партияси ва амалдаги ҳукумат тарафдорлари бўлган кучлар ғалаба қозониши тахмин қилиняпти.

“Сайлов тинч ўтмоқда. Бизни ташвишга соладиган жиддий ҳодисалар рўй бергани йўқ. Мен бу сайлов халқимиз ва аксарият кузатувчилар учун мамлакат тарихида энг яхши сайлов бўлишини истардим”, - деди С.Саркисян.

Бироқ мухолифатдаги “Қонун мамлакати” партияси раҳбари Артур Багдасарян сайлов жараёнида қонунбузарликлар кузатилаётганини маълум қилди.

“Республика бўйлаб сайловчиларга оммавий пора бериш кузатиляпти. Биз ҳуқуқ-тартибот органларини пора тарқатаётганларни қўлга олиб, уларни жавобгарликка тортишга чақирамиз”, - деди Артур Багдасарян.

Сайлов жараёнини 800га яқин халқаро кузатувчи назорат қилди. Европа Иттифоқи ва АҚШ Арманистон ҳукуматини эркин ва одил сайлов ўтказишга чақирган.
XS
SM
MD
LG