Линклар

Арманистондаги парламент сайлови ҳукмрон партия ғалабаси билан тугади


Арманистонда 12 май куни ўтказилган парламент сайловида берилган овозларнинг деярли юз фоизи санаб бўлинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда ҳукмрон Республикачилар партияси вакиллари энг кўп овоз тўплаган. Шунингдек, амалдаги ҳукумат тарафдори бўлган сиёсий кучлар ҳам парламентга ўтган.

Мухолифат вакиллари сайловда сохтакорликка йўл қўйилганини таъкидламоқда. Бироқ Марказий сайлов комиссияси расмийлари овоз бериш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйилмаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG