Линклар

logo-print

Мулла Дадуллоҳ ўлдирилди


Афғонистон ва НАТО кучлари Покистонга чегарадош Пактия вилоятда 12 май куни ўтказган иккита ҳарбий амалиёт давомида толибларнинг 55 жангариси ўлдирилди. Тўқнашувларда полициянинг бир ходими ҳам ҳалок бўлди.

Шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари НАТО кучлари қўллаб-қувватлаши билан Ҳилманд вилоятида ўтказган операцияси чоғида толибларнинг юқори лавозимли дала қўмондони мулла Дадуллоҳ ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

“Ўлдирилган одам мулла Дадуллоҳ эканига имонимиз комил. Мен мазкур амалиёт ишончли маълумот асосида амалга оширилганини айтган эдим. У қотил. У жуда кўп афғонистонликни ўлдирган. У жуда кўп бегуноҳ полиция ва аскарлар, мусулмон афғонларнинг бошини олган”, - деди Қандаҳор ҳокими Асадулло Холид.

Афғонистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот вакили Саид Ансорий ҳам Дадуллоҳ ўлдирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

НАТО Дадуллоҳ толибларнинг Афғонистонда ўлдирилган энг юқори лавозимли дала қўмондони бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG