Линклар

logo-print

Андижон фожеаси рўй берганига икки йил тўлди


Сана муносабати билан турли давлатларда норозилик пикетлари уюштирилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрининг Бобур майдонида хавфсизлик кучлари намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида юзлаб одам ўлганини айтиб келяпти. Ҳукумат расмийлари эса намойиш исломий жангарилар томонидан уюштирилганини таъкидлаб, унда 187 фуқаро ҳалок бўлганини билдирган.

14 май куни Европа Иттифоқи Андижон воқеаларидан кейин Тошкент ҳукуматига нисбатан жорий этган санкциялари муддатини узайтириш ёки бекор қилиш масаласида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG