Линклар

Жорж Буш эркин жамият учун курашчиларни қўллаб-қувватлайди


АҚШ президенти Жорж Буш Вашингтон эркин жамиятларни барпо этиш учун курашаётган Қирғизистон, Грузия ва Афғонистон каби давлатлар билан елкама-елка туришини айтди.

Америкада инглизларнинг дастлабки доимий қароргоҳи қурилганининг 400 йиллиги муносабати билан қилган чиқишида Ж.Буш демократия томон йўл “узоқ ва оғир” эканини таъкидлади.

Номлари юқорида зикр этилган ва бошқа давлатлар ҳар куни эркинлик томон навбатдаги қадамни қўяётганини билдирган Ж.Буш ўз нутқида Украина, Ироқ ва Ливанни ҳам тилга олди.
XS
SM
MD
LG