Линклар

Арманистон парламентига сайловда россияпараст партия ғолиб бўлди


Арманистонда бўлиб ўтган парламент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, бош вазир Серж Саркисяннинг Республикачилар партияси мамлакат парламентида кўпчилик ўринга эга бўлган.

12 май куни бўлиб ўтган сайловда россияпараст бу партия сайловчиларнинг қарийб 40 фоиз овозини тўплади.

Ғарбга мойил мухолифат номзодлари кўплаб минтақада сайлов натижалари қалбакилаштирилганини иддао қилди. Бироқ Ғарб кузатувчилари бу сайлов олдингиларига нисбатан ҳаққоний ўтганини қайд этди.

ЕИга раислик қилаётган Германия Арманистонда бўлиб ўтган сайлов “умуман олганда адолатли ўтган”ини олқишлади, лекин келаси сайловларга қадар айрим камчиликлар бартараф этилиши кераклигини таъкидлади.

ЕИ ўз баёнотида ЕИ ва Арманистон ўртасида мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликдан мамнун эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG