Линклар

АҚШ ва Эрон музокаралар бошлашга яқин турибди


АҚШ ва Эрон вакиллари келаси бир неча ҳафта ичида Ироқ хавфсизлиги масаласини муҳокама этиш учун Бағдодда учрашади. Бу ҳақда икки томон расмийлари эълон қилди.

Сўнгги бир неча ўн йиллик давомида АҚШ ва Эрон мулозимлари камдан-кам ҳолларда юзма-юз кўришган.

Кутилаётган учрашув ҳақида аввал Эрон томони эълон қилди. Сал кейинроқ Оқ уй матбуот вакили Гордон Жондро икки томонлама сўзлашувлар давомида Теҳроннинг Ироқдаги хавфсизлик жараёнидаги роли муҳокама этилишини маълум қилди.

Музокараларда АҚШ томонидан Ироқдаги элчи Райн Крокер қатнашади. Шу пайтгача у Эронни Ироқдаги шиа қуролли гуруҳларини қўллаб-қувватлашда айблаб келаётган эди.

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий бундай сўзлашувларни ўтказиш ташаббуси “ижобий аломат” эканини таъкидлаб, иккала давлатнинг Ироқдаги барқарорликни жиддий мубоҳаса эта олишига ишонч билдирди.
XS
SM
MD
LG