Линклар

ЕИнинг санкциялар масаласидаги қарори кутиляпти


Бугун Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан киритилган санкциялар тақдири юзасидан ўз қарорини эълон қилади.

ЕИ Ўзбекистонга қарши жазо чораси самарасиз бўлди, деб ҳисоблаши, уни юмшатиши ёки бутунлай бекор қилиши, шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашганини эътироф этиб, санкцияни ўз кучида қолдириши мумкин.

ЕИ 2005 йил ноябрь ойида Андижонда юзлаб намойишчининг ўлдирилгани юзасидан халқаро мустақил тергов ўтказишдан бош тортган Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан мазкур жазо чораларини киритган эди.

Ўша воқеадан сўнг расмий Тошкентнинг Европа давлатлари ва АҚШ билан муносабати мисли кўрилмаган даражада ёмонлашди.

Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказиш чораси сифатида ЕИ Ўзбекистонга қурол-яроғ экспортига тақиқ жорий этди. Андижон воқеаларида бевосита жавобгарлар сифатида кўрилган 12 ўзбек расмийси ЕИ ҳудудига киритилмайдиган бўлди.

Ўтган йили ЕИ санкцияларни ўз кучида қолдирган, аммо Ўзбекистон ҳукумати билан Андижон воқеалари ва инсон ҳуқуқлари масаласида мулоқотни бошлашга йўл очган эди.
XS
SM
MD
LG