Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:49

Г.Тўраева қўшимча қамоқ жазосига эмас, жаримага тортилган


Ўзбекистон расмийлари айни пайтда 6 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевага Андижон вилояти суди томонидан яна 5,8 йиллик қамоқ жазоси қўшиб берилгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси тарқатган махсус баёнотда иккинчи судда туҳмат қилганлик айби қўйилган Г.Тўраева қўшимча қамоқ жазосига эмас, 648 минг сўм миқдорида жаримага тортилгани билдирилади.

“Элчихона тарқатган пресс-релизда айтилишича, Гулбаҳор устидан туҳмат қилганлик айби билан қайта суд бўлган, аммо унга пул жаримаси белгиланган. Г.Тўраева Жиноят кодексининг 139-моддаси, яъни туҳмат қилганликда айбдор топилган, лекин қамоқда жазо ўтаëтгани ҳисобга олиниб, у 648 минг сўм миқдоридаги жаримага тортилган”, - деди “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Алисон Гилл “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

А.Гил фикрича, бу Гулбаҳорнинг озод қилиниши юзасидан муҳокамалар бораëтганидан дарак беради.

“Мен буни тарихни қайтадан ëзишга уриниш, деб баҳолаган бўлар эдим. Агар таъбир жоиз бўлса, Гулбаҳор иши юзасидан очиқчасига савдолашилмоқда”, - дейди А.Гилл.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши санкцияларни узайтириш ҳақидаги ҳужжатида Г.Тўраева ва Умида Ниëзовага нисбатан адолатсиз ҳукмлар чиқарилгани, Г.Тўраеванинг ҳануз қамоқда қолаëтгани юзасидан хавотир билдирилган.
XS
SM
MD
LG