Линклар

Польша ва АҚШ расмийлари мудофаа тизими масаласини муҳокама қилади.


Бошланиши кутилаётган музокаралар чоғида Вашингтоннинг Польша ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режаси муҳокама этилади.

АҚШ ҳукумати Марказий Европадаги мудофаа тизими Эрон ва Шимолий Корея каби давлатларнинг эҳтимолий ракета ҳужумига қарши қаратилганини билдирмоқда. Бироқ Россия АҚШ режаларига жиддий қаршилик чиқаётир.

АҚШ режасига кўра, ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисми Чехияда ўрнатилади. АҚШ вакиллари ўтган ҳафтада Прагада Чехия расмийлари билан музокараларнинг биринчи босқичини ўтказди.
XS
SM
MD
LG