Линклар

Ҳуқуқ ҳимоячилари Самарадаги вазиятни кузатиб бормоқчи


Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари жорий ҳафта мобайнида Самара шаҳрида бўладиган воқеаларни яқиндан кузатиб боришни режалаштирмоқда.

18 май куни Самарада мухолифат фаолларининг “Норозилар намойиши” бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айнан шу куни Самарада Россия ва ЕИ расмийларининг анжумани ҳам ўтказилади.

Москва Хелсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева сўзларига кўра, ташкилот ходимлари Самарадаги намойишлар чоғида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳаракатларининг қонунийлигини назорат қилади.
XS
SM
MD
LG