Линклар

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс икки кунлик ташриф билан Москвага келди.


Хабарларга кўра, К.Райс Москвада Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа расмийлар билан учрашади.

К.Райснинг Россияга ташрифи Вашингтон ва Москва муносабатлари совуқлашган пайтга тўғри келмоқда. Россия АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режасига қаршилик қиляпти. Шунингдек, томонлар Косово масаласида ҳам турлича қарашга эга.
XS
SM
MD
LG