Линклар

Афғонистон-Покистон чегарачилари ўртасидаги отишмалар яна давом этди


Ҳудуддан келаётган хабарларга кўра, чегарачилар ўртасидаги тўқнашувлар тўхтатилишига воситачилик қилишга уринган АҚШ ҳарбийлари ҳам талофат кўрган.

Покистон ҳарбийларининг билдиришича, отишма музокаралардан сўнг бошланган. Оқибатда АҚШнинг бир ҳарбийси ва покистонлик чегарачи ҳалок бўлган.

Афғонистон расмийлари эса Покистон чегарачилари америкалик икки ҳарбийни отиб ўлдирганини таъкидламоқда.

Афғонистоннинг Пактика вилояти ҳокими Раҳматулло Раҳмат 13 майдан буён давом этаётган отишма оқибатида афғонистонлик 41 киши ҳалок бўлгани ва жароҳатланганини маълум қилди.

“Зази ҳудудидаги отишма давом этмоқда. Айрим позицияларимиз ҳануз Покистон артиллерияси томонидан ўққа тутилмоқда. Уларнинг артиллерия ҳужуми оқибатида қишлоқлар, шифохоналар, мактаблар вайрон бўлди. Тинч аҳоли вакиллари ҳам кўп жабр кўрди”, - деди Пактика вилояти ҳокими.
Р.Раҳмат отишма покистонлик ҳарбийлар мунозарали чегара ҳудудида хавфсизлик пости қураётган афғон чегарачиларини ўққа тутиши оқибатида келиб чиққанини билдирди. Бироқ Покистон қўшинлари матбуот котиби генерал Воҳид Аршод Афғонистон томони биринчи бўлиб ўт очганини айтиб, отишмада афғон чегарачиларини айблади.
XS
SM
MD
LG