Линклар

Сулҳга риоя қилинмади


Ғазо минтақасида “Фатҳ” ва “Ҳамас” тарафдорлари ўртасида рўй берган навбатдаги тўқнашувлар чоғида тўрт киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ одам жароҳатланди.

Рўй берган зўравонликлардан бир неча соат аввал бу гуруҳлар раҳбарлари ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни имзолаганди.

Шунингдек, Фаластин бош вазири Исмоил Хония ички ишлар вазири Хоний ал-Қавасмеҳ истеъфосини қабул қилди. Хоний Ғазо минтақасидаги хавфсизлик вазиятига норозилик тариқасида ўз лавозимидан воз кечишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG