Линклар

logo-print

2006 йилдан буён Ўзбекистондан Қирғизистонга бошпана сўраб келган қочқинлар сони юзтадан ошди


БМТ қочқинлар идорасининг Қирғизистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Виталий Масловский Андижон воқеаларининг икки йиллиги арафасида яна бир гуруҳ ўзбек қочқини Бишкекка келиб бошпана сўраганини маълум қилди. Аммо у янги келган қочқинлар сони ва уларнинг исмларини хавфсизлик нуқтаи назаридан ошкор этмади.

В.Масловскийнинг билдиришича, сўнгги бир йил ичида Ўзбекистоннинг 101 фуқароси Қирғизистондан қочқин сифатида бошпана сўраган.

2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистоннинг Қирғизистондан вақтинча бошпана топган 500га яқин фуқароси учинчи давлатга кўчирилган эди.
XS
SM
MD
LG