Линклар

logo-print

Ўзбекистон раҳбарини қувватлаётган Кремль танқид қилинди


Москвадаги Мустақил матбуот марказида “Андижон воқеаларидан кейин ЕИ ва Россия Ўзбекистон билан мулоқот қиляптими ёки диктатурини қўллаб-қувватлаяптими” мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

“Мемориал”, “Фуқаровий кўмак” ва “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотлари уюштирган бу анжуманда Россия ҳукуматининг Андижон воқеаларидан кейин Каримов режимини қўллаб-қувватлагани танқид қилинди.

“Кремль бугун Каримов режимини қўллаётганлар сафида илғор. Кремль мулозимлари Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида ушлаб, Каримов қўлига топширяпти. Россиядаги ўзбеклар уйдирма айбловлар билан судга тортилмоқда”, - деди ҲРУнинг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Алисон Гилл.
XS
SM
MD
LG