Линклар

ЕИ санкцияларни узайтирди


Брюсселда Ўзбекистонга қарши санкциялар масаласини муҳокама қилган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бу жазо чораларини яна олти ойга узайтиришга қарор қилди.

Аммо ЕИга раислик қилаётган Германия Буюк Британия ва Швециянинг қаршилигига қарамай, тузилма ҳудудига кириши тақиқланган ўзбек амалдорлари рўйхатидан 4 номнинг олиб ташланишига эришди.

ЕИдаги манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг собиқ мудофаа вазири, Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби, Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг собиқ қўмондони ва Андижоннинг собиқ ҳокими номи виза тақиқи белгиланган амалдорлар рўйхатидан чиқарилган.
XS
SM
MD
LG