Линклар

Беларус ҳукумати 26-27 май кунлари Минскда мухолифат йиғини ўтказилишига рухсат берди.


АҚШ ҳукумати Беларус раҳбарияти мамлакатдаги сиёсий маҳбусларни озод этиб, мухолифатнинг эркин фаолиятига йўл очиб берса, Вашингтон расмий Минскка қарши янги санкциялар қўлламаслигини билдирди.

АҚШ давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ўринбосари Дэвид Крамер ўтган ойда Минскка қилган ташрифи чоғида агар бу шартлар бажарилмаса, АҚШ Беларус расмийларига виза таъқиқи ва бу мамлакат билан савдо алоқаларига киритилган чекловларни сақлаб қолиши тўғрисида маълум қилган.
XS
SM
MD
LG