Линклар

logo-print

Франциянинг янги президенти Николя Саркози қасамёдга келтирилди


6 май куни ўтказилган сайловда ғолиб чиққан Н.Саркози давлат бошқарувини Францияга 12 йил мобайнида президентлик қилган Жак Ширакдан қабул қилиб олди. Янги президентни қасамёдга келтириш маросими Елисей саройида бўлиб ўтди. Маросимда нутқ сўзлаган Николя Саркози Франция жамиятини тоқатлилик ва очиқликка чақирди.

Қасамёдга келтириш маросимидан сўнг Н.Саркози Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашиш мақсадида Берлинга жўнаб кетди.
XS
SM
MD
LG