Линклар

logo-print

Ғазо минтақасида “Фатҳ” ва “Ҳамас” тарафдорлари ўртасида давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.


Фаластин расмийларининг билдиришича, тўрт кундан буён тинмаётган зўравонликларда жами қирққа яқин одам ўлган. Бу тўқнашувлар “Фатҳ” ва “Ҳамас” фракциялари икки ой аввал тузган коалицион ҳукумат тақдирига таъсир этиши мумкин.

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари “Ҳамас” жангариларининг Ғазо жанубидаги таянч пунктига зарба бергани ҳам хабар қилинмоқда. Бу ҳужум оқибатида бир нечта фаластинлик ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG