Линклар

Абу Сайдаҳда 32 киши ҳалок бўлди


Бағдоддан шимоли-шарқда жойлашган Дажла вилоятининг Абу Сайдаҳ қишлоғи бозорида амалга оширилган навбатдаги қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 32 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, жанггарилар бозорда машинага ўрнатилган бомбани портлатган. Шиалар истиқомат қилувчи Абу Сайдаҳ қишлоғи сунний жанггарилар таянч пункти бўлган Бақуба шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган.

Шунингдек, Бағдоддаги “яшил зона”га ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида ҳам камида олти киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG