Линклар

Расмий Тошкент ЕИ қарорини қоралади


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа кенгашининг расмий Тошкентга нисбатан жорий қилинган санкцияларни ўз кучида сақлаб қолдириш тўғрисидаги қарорини “асоссиз ва нохолис”, деб баҳолади.

“ЕИ ҳаракатларидан кўзланган мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилиш ниқоби остида Ўзбекистонга мунтазам тазйиқ ўтказишда ЕИ санкциялари, деб аталмиш воситадан фойдаланишни давом эттиришдир”, - дейилади вазирлик тарқатган баёнотда.

ЕИ 14 май кунги йиғилишида Ўзбекистонга қарши санкцияларни яна олти ойга узайтириш ҳақида қарор қилганди. Шунингдек, ЕИ тузилма ҳудудига кириши тақиқланган ўзбек амалдорлари рўйхатидан 4 номни олиб ташлади.
XS
SM
MD
LG