Линклар

Олтин конидаги намойишлар


Қирғизистоннинг Талас вилояти аҳолиси ўтказган кўп кунлик норозилик намойишларидан сўнг Канаданинг “Глобал Голд” ва “Оксус” компаниялари Қумтор олтин конидан ўз техник воситалари ҳамда асбоб-ускуналарини олиб чиқиб кетди.

Компаниялар намойишчилар олтин конига пиёда юриш бошлаганидан сўнг шундай чора қўллашга мажбур бўлган. Вилоят аҳли агар бу компаниялар ўз фаолиятини тўхтатмаса, техник воситалари ишдан чиқарилишини билдирган эди.

Намойишчилар Қумтор олтин конини ўзлаштириш бўйича Канада компаниялари билан тузилган шартнома қайта кўриб чиқилишини талаб қилмоқда. Улар бу шартнома Қирғизистон манфаатларига зидлигини айтаётир.

Бундан аввалроқ Қирғизистон президенти маъмурияти вакиллари ва бош вазир норозилар билан саккиз соатлик музокара ўтказган эди. Бироқ бу музокара натижасиз якунланганди.
XS
SM
MD
LG