Линклар

Покистон-Афғонистон чегарасида яна отишмалар кузатилди.


Покистон ҳарбийлари отишма мамлакатнинг Хуррам вилоятида рўй берганини билдирди. Афғонистон томони эса бу хабарга ўз муносабатини билдирганича йўқ.

Икки давлат чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлар 13 май куни бошланган эди. Афғонистон ҳукуматининг билдиришича, Покистон билан чегарадаги мунозарали ҳудуддаги тўқнашувларда 13 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Томонлар тўқнашувлар бошланишига бир-бирини айблаб келмоқда.

Куни-кеча Покистоннинг Кобулдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтган эди. Намойишчилар икки давлат чегарачилари ўртасидаги тўқнашувларда афғонистонлик фуқаролар ўлдирилганига норозилик билдирганди.
XS
SM
MD
LG