Линклар

Афғонистонда амалга оширилган ҳужумларда полициянинг камида саккиз ходими ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, Қандаҳор жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлашидан полициянинг тўрт ходими нобуд бўлган. Воқеа жойига полиция етиб келганда яна битта портлаш рўй берган ва оқибатда уч киши ўлган ва “Ал-Жазира” телеканали тасвирчиси тан жароҳати олган.

Шунингдек, Бадахшон вилояти полиция бошқармаси раҳбари кетаётган машина минага дуч келиши оқибатида ҳам бир киши ҳалок бўлди. Пактика вилоятида эса полиция машинаси олдида бомба портлаши натижада икки фуқаро ҳаётдан кўз юмди.
XS
SM
MD
LG