Линклар

“Фатҳ” ва “Ҳамас” ҳаракатлари Фаластинда давом этаётган зўравонликларга барҳам бериш мақсадида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида яна бир бор келишиб олди.

“Ҳамас” ва “Фатҳ” тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар 11 май куни бошланган эди. Шу кунгача мазкур тўқнашувларда элликдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.

Исроил расмийлари эса расмий Тел-Авив ўз фуқароларини “Ҳамас” жангарилари отаётган ракеталардан сақлаш мақсадида барча ҳимоя чораларини қўллашини маълум қилди.

Сўнгги кунлар мобайнида Исроил ҳудуди “Ҳамас” жангарилари томонидан бир неча марта ўққа тутилди.

Сўнгги хабарларга кўра, Исроил авиацияси “Ҳамас” хавфсизлик хизмати назоратида бўлган бинога зарба бериши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, 20дан ортиқ одам жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG