Линклар

logo-print

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эднан Қорабоевни қабул қилди.


Хабарларга кўра, учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, чегарага оид масалалар, энергетика ва транспорт соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинган.

Э.Қорабоевнинг билдиришича, расмий Бишкек Тожикистон раҳбарининг Марказий Осиёда сув-энергетика концорциумини яратиш таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Э.Қорабоев тожикистонлик ҳамкасби Ҳамрохон Зарифий билан учрашувда вазирликлар ўртасидаги ҳамкорлик дастури борасида ҳам келишиб олди.
XS
SM
MD
LG