Линклар

Қозоғистон чегарачилари контрабанда маҳсулотлари юкланган Ўзбекистонга тегишли 73 та машинани қўлга олди.


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг билдиришича, давлат рақами Ўзбекистонга тегишли бўлган машиналар Қозоғистон жанубидаги Сариоғоч туманидан мамлакат ичкарисига ҳаракатланаётгани аниқланган. Машиналар карвони ички ишлар ходимларининг тўхташ тўғрисидаги талабини бажармагандан сўнг милиция ҳавога огоҳлантирувчи ўт очишга мажбур бўлган.

“Озодлик” радиосининг минтақадаги мухбири берган хабарга кўра, карвондаги 68 та “ГАЗ-2410”, 4 та “Уазик” ва битта “Нива” русумли машиналарда халқ истеъмол моллари бўлган.
XS
SM
MD
LG