Линклар

21 май куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот икки кунлик расмий ташриф билан Беларусга сафар қилади.


Бу ҳақда маълум қилган Беларус Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Поповнинг айтишича, ташриф чоғида Эрон раҳбари Минск расмийлари билан ўзаро ҳамкорликка оид масалаларда музокаралар ўтказади.

Ўтган йил ноябрда Беларус президенти Александр Лукашенко Теҳронда Эрон раҳбари билан учрашган эди. Ўшанда Беларус раҳбари Эроннинг мунозарали ядровий дастурига кўмак таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG