Линклар

Жаҳон банки президенти Пол Вулфовиц 30 июнь куни истеъфога чиқади.


Жаҳон банки махсус комиссияси хулосасига кўра, Пол Вулфовиц ўзи раҳбарлик қилаётган банкда ишлаётган жазмани маошини ошириб, банк қоидаларини қўпол тарзда бузган.

Жазманининг маоши оширилишини шахсий хатоси сифатида тан олган бўлса-да, Пол Вулфовиц ўз лавозимини сақлаб қолишга уринаётган эди. АҚШ ҳукумати Пол Вулфовицни қўллаб-қувватлашига қарамай, европалик кўпгина расмийлар унинг истеъфосини талаб қилиб келди.

Оқ уй матбуот котибининг билдиришича, АҚШ президенти Жорж Буш Пол Вулфовицнинг истеъфога чиқиш қарорини қабул қилган.

Шунингдек, Буш маъмурияти Жаҳон банки президентлиги лавозимига янги номзодни тақдим этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG