Линклар

logo-print

Масжиддаги портлашда одамлар ҳалок бўлди


Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги масжидда рўй берган портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 20дан ортиқ одам жароҳатланди.

Хабарларга кўра, портлаш Ҳайдарободнинг энг йирик “Макка” масжидида одамлар жума намозига тўпланган пайтда рўй берган.

Шунингдек, Ҳайдаробод полицияси масжидга яқин жойда беркитилган иккита портловчи модда топилганини маълум қилди. Ҳозирча бу қўпорувчилик учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG