Линклар

Исроил авиацияси Ғазода жангариларга қарши яна амалиёт ўтказди


“Ҳамас”нинг Ғазодаги ҳарбий базаларига ҳаво зарбаси берилиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Куни-кеча ҳам Исроил ҳарбийлари Ғазода жангарилар таянч нуқталарини нишонга олган эди.

Исроил ҳарбийлари бу ҳужумлар “Ҳамас” жангариларининг Исроилга қарата ракета отишига жавобан амалга оширилаётганини билдирмоқда.

Хабарларга кўра, “Ҳамас” жангарилари Исроил жанубига қарата яна бир нечта ракета отган.
XS
SM
MD
LG