Линклар

Бағдод жанубида АҚШнинг уч ҳарбийси ҳалок бўлди


Хабарларга кўра, ҳарбийлар машинаси Ал-Мусайиб шаҳрида йўл четига ўрнатилган минага учраган.

Шунингдек, Бағдод жанубида худкуш ўз машинасини полиция назорат пункти ёнида портлатиши оқибатида полициянинг уч ходими нобуд бўлди.
Бақуба шаҳрида эса жангарилар коалиция кучлари ҳарбий базасига ҳужум қилди. Рўй берган тўқнашувда олти жангари йўқ қилинди.

Айни пайтда АҚШнинг ўтган ҳафта жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган ҳарбийларини қидириш ишлари ҳам давом этмоқда.

Бағдодда “ABC News” ахборот агентлигининг ироқлик икки журналисти ишдан қайтаётган пайтда номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилгани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG